TikTok’да яқинда янги функция ишга тушади

  •   DiMaX
  •  580
  •  18.03.2021 14:57

TikTok’да яқинда янги функция ишга тушади

Тобора оммалашиб бораётган TikTok иловасида гуруҳ чатларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу янги функция шу йил ишга тушади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

ЎҚИНГ: 14 ёшли TikTok-блогер қиз ногирон опасини ўлдириб қўйди

Гуруҳ чатларида хабар алмашиш имкониятини яратиш ByteDance компаниясининг TikTok иловасини «ижтимоий мулоқот иловаси»га айлантириш режасининг бир қисми ҳисобланади, деган агентлик манбаси.

Компания гуруҳ чатлари фойдаланувчиларнинг иловада кўпроқ бўлишларига ёрдам беради деб ҳисобламоқда. Шунингдек, янги функция таниқли блогерларга ўз обуначилари билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш имконини беради.

Reuters агентлигининг қайд этишича, TikTok ичида суҳбатлашиш имкониятининг йўлга қўйилиши ByteDance компаниясига Facebook ва бошқа йирик ижтимоий тармоқлар билан рақобатлашишга ёрдам беради.

Хабарда айтилишича, ByteDance ўтган йили TikTok иловасига гуруҳ чатларини қўшишни режалаштирган, аммо Дональд Трампнинг АҚШда ушбу иловани блоклашга уриниши бу режанинг амалга ошишига халақит берган.

ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.