Тим Кук эндигина миллиардер бўлди, лекин барибир энг бой 500 киши рўйхатига ҳам кира олмади!

  •   DiMaX
  •  755
  •  11.08.2020 13:42

Тим Кук эндигина миллиардер бўлди, лекин барибир энг бой 500 киши рўйхатига ҳам кира олмади!

Apple дунёдаги энг қиммат компания бўлиб турибди – ҳозир унинг капитализацияси 2 триллион долларлик маррага етай деб қолган. Лекин корпорация раҳбари Тим Кук унчалик бадавлат эмас – эндигина миллиардерга айланди.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro’да суратга олинган илк фильм Тим Кукни ҳам ҳайратга солди! (+видео)

Apple акцияларининг кейинги пайтларда шиддат билан қимматлашиб бориши сабабли бошлиғининг бойлиги ҳам миллиард долларга етди. Лекин у барибир сайёрамиздаги энг бадавлат 500 киши қаторига ҳам қўшила олгани йўқ.

Тим Кукнинг сармояси «атиги» бир миллиард долларга етган бўлса, уч нафар IT-гигант раҳбарлари аллақачон юз миллиард долларлик маррани забт этишган. Булар – Facebook асосчиси Марк Цукерберг (100 миллиарддан ошиқ), Amazon бош директори Жефф Безос (190 миллиард доллардан зиёд) ва Microsoft корпорацияси муассиси Билл Гейтс (120 миллиард доллардан ортиқ).

Apple раҳбари ҳақидаги янгиликни эълон қилган Bloomberg нашрининг таъкидлашича, юқоридаги рақам аниқ бўлмасдан, балки меъёрий ҳужжатлар ҳамда бошқа маълумотлар таҳлили асосида ҳисоблаб чиқарилган. Бунинг устига, Тим Кук ҳамиша катта миқдорда хайрия ишларини олиб бориши ва буни аноним тарзда қилиши билан машҳур. Шундай экан, олаётган даромадининг қанчаси ўзида йиғилиб бораётганини аниқлаш мушкул, юқоридаги каби рақамлар эса доимо нисбий ва тахминийдир.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!