ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

  •   DiMaX
  •  4898
  •  23.11.2019 10:58

ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

Биз одатда смартфонларнинг самарадорлиги бўйича AnTuTu, Master Lu ва Geekbench сингари бенчмарк сервислари эълон қилган рейтингларни бериб келмоқдамиз. Хитойдаги China Mobile уяли алоқа оператори қошидаги тест лабораторияси эса оммабоп флагманларнинг ўйинларга қанчалик мос келиши бўйича тадқиқот ўтказди.

ЎҚИНГ: Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти

Ушбу тадқиқотда шунчаки қурилмаларнинг самарадорлиги ва FPS (экраннинг кадрлар янгиланиш частотаси) текширилган эмас, гарчи асосий мезонлардан ҳисобланса ҳам. Мутахассислар тасвирнинг силлиқлиги, ўйинларнинг ишга тушиш тезлиги, мультимедиа имкониятлари, экран сенсорига тегинишдан то жавоб реакциясигача бўлган вақт, автономлик ва қизиш, тасвир ва овоз сифати кабиларни ҳам ўлчаб, смартфонларга шулардан ҳар бири бўйича баҳо беришган.

Текширув натижаларига кўра, Huawei Mate 30 Pro ўйинларга энг мос келувчи смартфон, дея эътироф этилди. Бошқа етакчи смартфонсозларнинг флагманларига келсак, iPhone 11 Pro Max (сотиб олиш) атиги учинчи ўринни олди, Samsung Galaxy Note 10+ 5G бўлса ўнликнинг охирига зўрға илашиб қолди!

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

Хулласи калом, энг зўр ўйинбоп смартфонлар ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:

  1. Huawei Mate 30 Pro
  2. Nubia Red Devil 3S
  3. iPhone 11 Pro Max
  4. Oppo Reno Ace
  5. Xiaomi Mi 9 Pro 5G
  6. OnePlus 7T Pro
  7. Vivo IQOO Pro
  8. Black Shark 2 Pro
  9. Asus ROG Phone 2
  10. Samsung Galaxy Note 10+ 5G

Қизиғи шундаки, айнан геймерларга мўлжаллаб чиқарилган Black Shark 2 Pro, Asus ROG Phone 2 кабилар нисбатан пастки ўринларга тушиб қолган. Рейтинг етакчиси эса аслида ўйинбоп смартфон ҳисобланмаган флагмандир.

ЎҚИНГ: Бу мобил ўйин атиги уч ойда салкам ярим миллиард доллар даромад келтирди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!