Тўқ сариқдан оқ рангга: Одноклассники мобил илова дизайнини янгилади

Тўқ сариқдан оқ рангга: Одноклассники мобил илова дизайнини янгилади

Одноклассники томонидан iOSдаги мобил илова фирма тўқ сариқ ранги иккинчи даражага олиб қўйилди. Кейинги босқич — Android-иловани қайта дизайнлаштириш  ҳамда веб-версия ва мобил иловаларни унификация қилишдан иборат.

2018 йил давомида Одноклассники маҳсулотларга замонавий ва оддий тус бериш учун  дизайн-концептлар ишлаб чиққан эдилар. Веб-версияда видео ва совғалар витриналари янгиланди,  iOS даги ОК нинг мобил версияси эса  жорий йилда тўлиқ янгиланди. 

Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг диққатини контентга жамлаш ва унинг қўлланилишини қулай қилиш учун сарлавҳалардан тўқ сариқ рангни олиб ташлашди  ва уларда мосликни сақлаб қолиш учун фирма шрифтини қўллашди. Мобил илованинг янги версиясидаги ички экранларда навигация ўзгарди ва фойдаланувчининг шахсий саҳифасига муқовани қўшишнинг имконияти жорий этилди.

Статистика маълумотларига кўра, iOSдаги мобил иловадан фойдаланадиган ОКнинг кўплаб фойдаланувчилари  — бу 25 дан 34 ёшгача  техник тайёргарлиги яхши бўлган, ўзгаришларга хайрихоҳ одамлардир. Шу муносабат билан ижтимоий тармоқ учун ушбу аудиториянинг тилакларига мувофиқ келиш ва уни ўз платформаларида ушлаб қолиш учун дизайнда замонавий трендларни татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. 

Графика — редизайн орқали ўтган ижтимоий тармоқ интерфейсининг яна бир элементидир. ОК ривожланиши билан ижтимоий тармоқнинг ҳар хил бўлимларига ҳамроҳлик қиладиган барча иллюстрациялар услуби бўйича бир-биридан фарқлана бошлади. Бунинг олдини олиш учун Одноклассники жамоаси бир неча ой давомида ягона ечимни излади. Ижтимоий тармоқ олдида ОК эҳтиёжларини қондириш, ёрқин, жозибадор ва барчанинг диққат-эътиборига сазовор бўлиш каби бир неча параметрларга жавоб берадиган шундай бир вариантни топиш вазифаси турар эди. Шундай қилиб  иллюстрацияларда тўртта қаҳрамон – турли рангдаги эмодзи-башаралар пайдо бўлди. 

Ижтимоий тармоқда бир кунда янгиланишни ўтказиб қўйишмайди, негаки фойдаланувчилар ҳақида қайғуришади. Алексейнинг сўзларига кўра, одамлар янги чиройли ашёларни ёқтиришади,  телефонлар, кийим ва автомобилларни вақти-вақти билан алмаштириб туришади, аммо улардан фойдаланиш кўникмасининг кескин ўзгаришини ёқтиришмайди.  

Ижтимоий тармоқ дизайн жамоасида  Москва, Санкт-Петербург ва Ригадан туриб ишловчи 10 нафарга яқин одам бор. Улар орасида лойиҳаловчилар ва иллюстраторлар бор. Лойиҳаловчилар визуал эргономика ва дизайн нуқтаи назаридан фойдаланувчилар учун уларни қулай қилган ҳолда сервисларни доимий равишда  такомиллаштиришади. Иллюстраторлар пиктограммаларни ҳам қўшганда барча визуал элементлар, авторизациялаштириш саҳифаси учун катта иллюстрацияларни яратишади, видеотрансляцияларда қўшилган ҳаётийликнинг уч ўлчамли қиёфаларини чизиб чиқишади, байрамларга анимация қилинган роликларни яратишади. 

ЎҚИНГ: Одноклассники гуруҳлар учун жонлантирилган муқоваларни жорий этди