Тўққиз хил POCO смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести бошланяпти (қўшилиш учун ҳавола)

  •   DiMaX
  •  620
  •  03.05.2021 13:39

Тўққиз хил POCO смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести бошланяпти (қўшилиш учун ҳавола)

Яқиндагина MIUI 12.5 талқинидаги график қобиқ асосидаги янги прошивкалар Xiaomi ҳамда Redmi брендларининг 28 русумдаги смартфонларига муддатидан илгари тарқатила бошлаган эди. Хабарларга кўра, тўртта моделдаги мобил қурилма учун бу сўнгги янгиланиш бўлади.

ЎҚИНГ: Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Xiaomi энди POCO бренди остидаги айрим смартфонлари учун MIUI 12.5 Global график қобиғи асосидаги прошивкаларнинг бета-синовини эълон қилди. Унда қуйидаги русумларга мансуб телефонлар эгалари иштирок этишлари мумкин:

  1. POCO F3 (MI, RU, ID, EEA)
  2. POCO X3 PRO (Global, IN, EEA, RU, ID)
  3. POCO X3/NFC (Global, RU, IN, EEA, ID)
  4. POCO F2 PRO (Global, RU, ID, EEA)
  5. POCO X2 (N)
  6. POCO M3 (Global, RU, ID, EEA, IN)
  7. POCO M2 PRO (IN)
  8. POCO M2 (IN)
  9. POCO C3 (IN)

Янги график қобиқнинг глобал талқини асосидаги прошивкаларнинг синов дастурида қатнашиш учун шу смартфонлар эгалари мана бу ҳавола орқали ўтиб, ариза тўлдиришлари лозим. Фақат хоҳловчилар шошилганлари маъқул – синовчилар учун жойлар чекланган.

MIUI 12.5 кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса ушбу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Уч йиллик Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.