Тўққизта Xiaomi смартфони MIUI 12.5 Enhanced'га ўтмоқда

Тўққизта Xiaomi смартфони MIUI 12.5 Enhanced'га ўтмоқда

Xiaomi компанияси Хитойда 13 августдан бошлаб танланган смартфонларга MIUI 12.5 Enhanced прошивкасини юборишни бошлаган эди ва жараённинг биринчи босқичи кеча якунланди.

ЎҚИНГ: MIUI фойдаланувчилари сони 450 миллионга етди. Xiaomi 22 та мамлакатда етакчилик қилмоқда

Бугун эса ўзгача янгилик бўлмоқда — компания ўз интерфейсининг Enhanced талқини глобал смартфонларга ҳам жўнатилишини маълум қилди.

Қуйидаги смартфонлар жорий йилнинг охирги чорагида (октябрь–декабрь ойларида) янги прошивкани қабул қила бошлайди:

• Xiaomi Mi 11
• Xiaomi Mi 11 Ultra
• Xiaomi Mi 11i
• Xiaomi Mi 11X Pro
• Xiaomi Mi 11X
• Xiaomi Mi 10T Pro 5G
• Xiaomi Mi 10T 5G
• Xiaomi Mi 10 Pro 5G
• Xiaomi Mi 10 5G

Эътибор беринг, Хитой учун чиқарилган ва янгиланишни қабул қилувчи смартфонлар рўйхати бундан кенгроқ. Мазкур смартфонларнинг глобал версияси ҳам бўлиб, Xiaomi кейинчалик юқоридаги рўйхатни янгилаб, кўпроқ қурилмаларга MIUI 12.5 Enhanced қобиғини юбориши мумкин.

Номидан ҳам кўриниб турганидек, мазкур интерфейс ўтган йили декабрда тақдим қилинган MIUI 12.5'нинг кучайтирилган версиясидир. Прошивкада юзлаб хатоликлар тузатилган, камчиликлар бартараф этилган, лекин интерфейс таърифида компания асосий урғуни оптимизация ва узоқ хизмат муддатига қаратмоқда.

«Атомик Хотира» оператив хотирани оптималлаштириб, фонда кўпроқ иловалар ишлашига имкон яратади. Яна бир оптималлашув сабаб CPU юкламаси 15% га, қувват сарфи эса баъзи ҳолатларда 8% га камаяди.

«Суюқ Хотира» эса ички хотирани оптимал ҳолатда ушлаб туради. Вақт ўтиши билан ички хотира ишлаши секинлашиб боради; Xiaomi'нинг айтишича, хотирага ёзиш/хотирадан ўқиш унумдорлиги смартфондан 36 ой фойдалангандан сўнг атиги 5% га камаяди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi NoteBook Pro ва Mi NoteBook Ultra флагман ноутбуклари тақдим этилди