Тўртта vivo смартфонларига оид янги маълумотлар пайдо бўлди

Тўртта vivo смартфонларига оид янги маълумотлар пайдо бўлди

Яқин кунлар ичида тўртта янги vivo смартфонлари тақдим этилиши кутилмоқда. Digital Chat Station инсайдери ушбу смартфонларга оид баъзи маълумотларни ошкор қилди. 

vivo S12 ва S12 Pro смартфонлари 44 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлади. iQOO брендининг янги Neo 5s ҳамда Neo 5se қурилмалари эса 66 ватт тезкор қувватланиш имкониятини қўллаб-қувватлайди. 

Инсайдер, шунингдек, тўртала смартфонга Snapdragon 778G+, Dimensity 1200 ҳамда Snapdragon 888 чиплари ўрнатилиши ҳақида маълумот берган, бироқ қайси смартфон қайси чипга эга бўлишига ойдинлик киритмаган. 

Тахминларга кўра, vivo S12 ва S12 Pro смартфонлари ўрта тоифадаги Snapdragon 778G+ чипи билан, iQOO брендидаги қурилмалар эса Dimensity 1200 ҳамда Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланади. 

Барча смартфонлар янги OriginOS Ocean график қобиғида ишлайди. 

ЎҚИНГ: Tecno смартфон камераларини яхшилаш учун машҳур компания билан ҳамкорлик қилади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!