Тошкент шаҳар ИИББ машҳурликка интилган «блогер»лар фаолиятига чек қўйди

  •   DiMaX
  •  1298
  •  17.01.2019 15:59

Тошкент шаҳар ИИББ машҳурликка интилган «блогер»лар фаолиятига чек қўйди

Instagram ижтимоий тармоғига ўзларини блогерлар деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ ёшлар томонидан тайёрланган видеолавҳалар жойлаштирилган. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалида эфирга чиққан лавҳага таяниб Kun.uz нашри хабар берган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Қайд этилишича, ушбу видеороликларга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилган.

Суриштирув давомида аниқланишича, болалар томонидан тайёрланган видеоларнинг бири пойтахтда жойлашган супермаркетда ўзларининг таниши ёрдамида олинган бўлиб, унда сунъий жанжал уюштирилиб, жамоат жойида ҳақоратли сўзларни қўллаганликлари, шунингдек, бу қаҳрамонлар Мирзо Улуғбек туманида ўртоғига тегишли бўлган автомашинани олиб қочиб, унинг ортидан шериги бошқа автоулов орқали қувиб ўтган ҳолда йўл хавфсизлиги қоидаларига зид бўлган ҳаракатларни амалга оширганликлари аён бўлган.

ЎҚИНГ: Интернетдаги ишкал: ТАТУ талабалари блогердан узр сўрашди (+суратлар)

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси Нилуфар Исахонованинг сўзларига кўра, юқоридаги ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима солишга сабаб бўлган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига қўйилиб, ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига асосан баённома тузилган ва ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилган.

ЎҚИНГ: Ички ишлар вазири ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб келмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!