Тошкент вилоятида Beeline’ни портлатмоқчи бўлган таҳдидчи қўлга олинди

  •   DiMaX
  •  818
  •  05.04.2019 13:50

Тошкент вилоятида Beeline’ни портлатмоқчи бўлган таҳдидчи қўлга олинди

2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс «Beeline» уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, таҳдид қилган. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Beeline Uzbekistan» бош директори: 100 млрд сўмдан ортиқ даромадимиз рақобатдошлар фойдасига олиб қўйилган

Хабарга кўра, операторга қўнғироқ қилган шахс, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қила олмаётганини айтган. Агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ёқишмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор аниқлов тадбирлари ташкил этилди. Натижада, ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. амалга оширганлиги аниқланди. Мазкур шахс маст ҳолда, алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!