Тошкентда электрокарлар такси сифатида хизмат қилади!

  •   DiMaX
  •  1222
  •  30.06.2020 17:01

Тошкентда электрокарлар такси сифатида хизмат қилади!

Ўзбекистон пойтахтида электромобиллар билан такси хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

ЎҚИНГ: Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

«Бу – 100% электр автомобил. Битта қувват билан электромобил шаҳар шароитида 419 км, магистралда эса 540 км йўл босиши мумкин.

53 кВт қувватга эга аккумляторлардан фойдаланилади. Автомобил ҳаракатланишининг таннархи километрга 50-60 сўм туради», – дейди бу ҳақда Хитой компаниясининг вакили Азамат Рашидов.

Автомобиллар нархлари – уларнинг турларига қараб $23 мингдан $25 минггача. Рашидовнинг сўзларига кўра, маҳаллий тадбиркорлардан бири такси хизмати сифатида фойдаланмоқчи бўлган ушбу 500 та машинага буюртма берган.

Машиналарни уйда қувватлантириш мумкин – бу 19 соат вақтни олади, аммо таксилар учун 10 та махсус қувватловчи станциялар ўрнатиш режалаштирилган, бу 30 дақиқада автомобилни қувватлантириш имкон беради.

ЎҚИНГ: Машиналар қўзғолони: Tesla электромобили «камикадзе»лик қилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.