Тошкентда ҳаво ифлосланиши. Уни қандай кузатиб бориш мумкин?

Тошкентда ҳаво ифлосланиши. Уни қандай кузатиб бориш мумкин?

Ўзгидромет мутахассисининг хабар беришича (Daryo орқали), 2 октабр куни, соат 7:00 атрофида Тошкент ҳавоси нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланган. Гарчи ҳар доим бўлмасада, бундай ҳолатлар ора-орада кузатилиб турилади. Хўш, буни қандай кузатиб бориш мумкин?

IQAir томонидан тақдим қилинаётган AirVisual иловаси нафақат атрофингиздаги, балки бутун дунё бўйлаб ҳаво сифати қандай эканлигини осон тушиниш ва кузатиб бориш имконини беради. Иловага киришингиз билан сиз дунёдаги энг машҳур шаҳарлардаги ҳаво ҳолатини кўрасиз, албатта, улар орасига Тошкентни ҳам қўшиб олишингиз мумкин.

Илованинг фойдали хусусиятларидан яна бир шундаки, сиз ҳаво сифати билан бирга ҳаво ҳароратини ҳам кузатиб боришингиз сайрга чиқиш каби режаларингизни олдинги 7 кунлик прогнозга қараб тузишингиз мумкин. Шу билан бирга, илова сизга ҳаво ифлосланганда нима қилиш кераклиги, ҳаво сифати тарихи каби қўшимча маълумотлар ҳам беради.

AirVisual ҳам Android, ҳам iOS, учун Play Store ва App Store иловалари мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram'да навбатдаги фирибгарлик: "Сиз 3 ойлик Premium обуна ютиб олдингиз!"

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!