Тошкентда ўтказилган «дунёдаги илк TikTok байрами»да энг яхши ўзбекистонлик тиктокерлар тақдирланди

  •   DiMaX
  •  2653
  •  26.12.2020 14:47

Тошкентда ўтказилган «дунёдаги илк TikTok байрами»да энг яхши ўзбекистонлик тиктокерлар тақдирланди

Ўзбекистон пойтахтида 23 декабрь куни Tashkent City TikTok Awards 2020 тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбир, ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, TikTok’да муваффақиятга эришган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда видеоблоггингни оммалаштириш мақсадида уюштирилган, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Ортиқхўжаев: «ТикТокерларни чеклаш эмас, уларга имконият бериш керак!»

Тошкент шаҳар ҳокими Tashkent City TikTok Awards 2020 тақдимотида «Йил тавсияси» йўналишида энг яхши деб топилган Littos дуэти вакили Асал Субербаевага MacBook ноутбукини топширди.

Таклиф қилинган меҳмонлар орасида DJ Piligrim, Шоҳруххон, Муниса Ризаева, Ситора Фармонова, Сабина Мустаева, Алишер Узоқов, Шаҳрам Гиясов каби машҳурлар бор эди. Тадбирнинг энг катта меҳмони эса Россиянинг энг сердаромад тиктокчиси, асли ўзбекистонлик Раҳим Абрамов бўлди. У блогер «Йил ҳештеги» йўналишида ғолиб деб топилган Дониёр Қаюмовга мукофот топширди.

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Тақдимотда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу тадбирни «нафақат Ўзбекистонда, балки дунёда биринчи марта ўтказилаётган тиктокерлар байрами» деб атаб, бу билан барчани табриклади ва тиктокчиларнинг ижодига омад тилади. У «Йил тавсияси» йўналишида энг яхши деб топилган Littos дуэтига мукофотни топширди.

Ғолиблар рўйхати билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин:

  • @xusnidd1n — йилнинг энг иқтидорли тиктокчиси;
  • @sokolov_artyom — йил давомида энг тез ўсган аккаунт;
  • @nadirsailov — йил давомида энг кўп томоша қилинган видео муаллифи;
  • @krasivaya_688 — Crafers танлови бўйича энг яхши;
  • @littos — «Йил тавсияси» йўналиши ғолиби;
  • @abu_vines — «Актёр/Юмор» йўналиши ғолиби;
  • @komolqohhorov1 — энг меҳрибон тиктокчи;
  • @amirceek01 — TikTok’даги энг яхши раққос;
  • @diyorik_azimova — «Йил челленжи» йўналиши ғолиби;
  • @jonyrinko — энг яхши монтажчи;
  • @saidahmad_umarov — «Мусиқали TikTok» йўналиши ғолиби;
  • @doniyorkayumov — «Йил ҳештеги» йўналиши ғолиби.

ЎҚИНГ: «TikTok қироличаси» – 16 яшар раққоса тарихга кирди!

Spot’нинг ёзишича, TikTok айни вақтда Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинаётган мобил дастур бўлиб турибди. Унинг бир ойлик фаол фойдаланувчилари сони дунё бўйича 700 миллион нафарга етган, 2020 йил августида дастур жаҳон миқёсида 2 миллиард марта кўчириб олинган эди.

Humans компаниясидан маълум қилишларича, 2020 йилнинг октябрь ойининг ўзида операторнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари TikTok’ка 246,1 терабайт трафик сарфлаган — бу Telegram (314,5 терабайт) ва YouTube (303,5 терабайт)дан кейинги энг юқори учинчи кўрсаткич.

TikTok’нинг аудиторияси бошқа ижтимоий тармоқлардан айнан демографияси билан фарқланади (унда асосан ёшлар ва кўпроқ қизлар ўтиради). Таққослаш учун, The Tower MMG ва Makro’нинг маркетинг коммуникациялари бўйича менежери Денис Романнинг айтишича, Instagram ва Facebook’дан асосан эркаклар фойдаланади.

ЎҚИНГ: TikTokʼда энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!