Тошкентдаги фоторадар ва камералар сони ҳамда ўрнатилган жойлари рўйхатлари

  •   DiMaX
  •  704
  •  06.07.2021 18:00

Тошкентдаги фоторадар ва камералар сони ҳамда ўрнатилган жойлари рўйхатлари

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари «E-auksion» савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди. Жорий йилнинг 9 июнидан эса мамлакатда биринчи бўлиб Наманган ва Хоразм вилоятларида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилган эди. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Тошкентда ҳам йўлга радар ўрнатиладиган жойлар савдога чиқарилди

ИИВ ЙҲХББ Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этадиган камералар рўйхатини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида жами 28 та тезликни назорат қиладиган онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ҳамда 89 та қизил чироқдан ўтиш, белгиланмаган жойда тўхташ, тўхташ чизиғини босиш, қарама-қарши йўналишга чиқиш ва бошқа қоидабузарликларни аниқловчи интеллектуал режимида ишлайдиган камералар мавжуд.

Онлайн режимида ишловчи фоторадарлар Тошкент шаҳрининг 9 та туманида, интеллектуал режимида ишлайдиган камералар эса 11 та туманида мавжуд.

Фоторадарлар:

Интеллектуал камералар:

Йўлга радар ва камера ўрнатган тадбиркор ЙҲҚ бузилишини аниқлаганлиги учун қанча олиши ҳақида мана бу хабаримизда маълумотлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Йўлда радар борми? Унда бу ҳақда Waze орқали хабар беринг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!