Тошкентдаги иккита технопаркда 18 та лойиҳа амалга оширилади

Тошкентдаги иккита технопаркда 18 та лойиҳа амалга оширилади

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида яратилиши режалаштирилган иккита инновацион технопаркда 18 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда, дея хабар қилади Kun.uz.

Барча лойиҳаларнинг умумий қиймати 8,84 млрд сўм, 1,353 млн долар ва 106 минг еврони ташкил қилади. Хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 900 минг доллардан кўпроқни ташкил қилади.

Жумладан, Олмазор туманидаги технопаркда 7 та лойиҳа амалга оширилади. Уларнинг қиймати 5,9 млрд сўм ва 380 минг долларни ташкил қилади.

Яшнободдаги технопаркда умумий қиймати 2,94 млрд сўм, 973 минг доллар ва 106 минг еврони ташкил қилувчи 11 та лойиҳа амалга оширилмоқчи.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!