Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули

  •   DiMaX
  •  2436
  •  31.07.2018 18:02

Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули

Интернетдаги ҳаракатларингиз – қайси сайтларга кирганингиз, нималарни излаганингиз ва ҳоказо маълумотлар сақланиб қолишини биласиз-а? Кузатувдан халос бўлишнинг йўлларидан бири – браузерда «инкогнито», яъни махфийлик режимини ёқишдир.

ЎҚИНГ: Рақамли бармоқ изи ва уни яшириш

Аслида ҳар бир браузерда инкогнито режимини ёқиш учун махсус созламалар мавжуд. Компьютер ёки ноутбукда – браузерларнинг десктоп талқинларида эса буни тугмачалар комбинациялари орқали осонгина амалга ошириш мумкин.

Хулласи калом, Chrome, «Яндекс.Браузер», Opera, Safari дастурларида махфийлик режимига ўтиш учун, қўлланаётган операцион тизим турига қараб қуйидаги тугмачаларни бирга босиш керак:

  • Windows, Linux, Chrome OS тизимларида: Ctrl + Shift + n
  • macOS тизимида: Command + Shift + n

Агарда Firefox, Internet Explorer ёки Microsoft Edge браузеридан фойдаланаётган бўлсангиз, у ҳолда мана бу тугмачалар комбинацияларидан фойдаланасиз:

  • Windows, Linux, Chrome OS тизимларида: Ctrl + Shift + p
  • macOS тизимида: Command + Shift + p

Хўш, синаб кўрасизми?

ЎҚИНГ: Интернетдаги анонимлик учун махсус браузерлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!