«Twitter бўлмаса GETTR-да»: Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

  •   DiMaX
  •  689
  •  03.07.2021 16:19

«Twitter бўлмаса GETTR-да»: Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

Ўзбекистонда кеча – 2021 йилнинг 2 июль куни TikTok ҳамда Twitter сервисларига чеклов ўрнатилди. Оммабоп мессенжер – Telegram учун бу борада хавотирлар ҳақида Telegram Қўллаб-қувватлаш Маркази вакили Давронбек Рустамовнинг шу ҳақдаги мақоласини ҳам эътиборингизга ҳавола этганмиз.

ЎҚИНГ: Нима учун VPN'дан фойдаланиш керак? (+бонус)

Эсингизда бўлса, деярли барча ижтимоий тармоқлардан блокланган АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғига асос солаётгани ҳақида ёзган эдик. Мана шу сервис чиндан ҳам ишга тушди – у GETTR деб номланган бўлиб, Twitter тармоғининг рақобатчиси ва худди унингдек ишлайди.

Ўз ижтимоий тармоғи ҳақида жаноб Трамп жуда катта гапирган: унинг сўзларига кўра, GETTR сервиси нафақат Twitter, балки бирйўла Facebook учун ҳам рақобатчи бўлади. Унинг мақсади – шу икки тармоқ монополлигига чек қўйиш, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, шунингдек халққа эзгулик ва адолатни тарғиб этишдир, дейди собиқ президент.

GETTR лойиҳасига АҚШ собиқ президентининг вакили бўлган Жейсон Миллер раҳбарлик қилади. Энг қизиғи – Трамп ҳали ушбу тармоқда ўзи аккаунт очганини эълон қилмаган.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!