Twitter коронавирус вакцинаси аккаунтини блоклаб қўйди

  •   DiMaX
  •  235
  •  15.01.2021 12:56

Twitter коронавирус вакцинаси аккаунтини блоклаб қўйди

Россиянинг коронавирус вакцинаси ҳақида хабар тарқатувчи «Спутник V» аккаунтини Twitter блоклаб қўйди. Маълумотларга кўра, Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РТИЖ) бунинг сабабларини аниқламоқда.

ЎҚИНГ: Машҳур брендлар 2020 йилни бир сўз билан қандай аташмоқда?

«Twitter орқали биз эмлаш ва унинг қандай ишлатилишига оид барча маълумотларни очиқ баҳам кўрдик. Шунингдек, AstaZeneca’га «Спутник V» вакцинасининг таркибий қисмларидан бирини қўллашни таклиф қилдик ва биргаликда клиник синовларни ўтказишга келишиб олдик», — дейилади РТИЖ хабарида.

Шунингдек, РТИЖ барча абонентлардан Twitter билан боғланишларини ва компаниядан аккаунтга киришни қайтаришини сўраган.

ЎҚИНГ: Суд қарори: «Коронавирус пандемиясини Билл Гейтс ва Жорж Сорос яратган!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.