Уч кун давомида маъмурий жарималарни онлайн тўлаб бўлмайди

  •   DiMaX
  •  304
  •  08.04.2021 15:40

Уч кун давомида маъмурий жарималарни онлайн тўлаб бўлмайди

Навбатдаги 3 кун давомида банклар ва мобил иловалар орқали маъмурий жарималарни тўлаш имкони бўлмайди. Бу тўғрида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилган.

ЎҚИНГ: Ягона портал: 2021 йили ишга тушадиган 60 та янги хизмат тасдиқланди

Хабарга кўра, dyhxx.ejarima.uz тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли тизим 2021 йил 7 апрель куни соат 22:00дан 11 апрель куни соат 16:00га қадар вақтинча ишламайди.

Қайд этилишича, техник ишлар вақтида — жорий йилнинг 9-11 апрель кунлари Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг (МУНИС) тизими орқали «0210-МВД оплата штрафов» хизматлар етказиб берувчисига маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тўланиши лозим бўлган жарима тўловлари қабул қилинмайди.

ЎҚИНГ: Имтиёзли кредит олишингиз учун махсус сайт ишга тушди!