Уч йиллик энг арзон икки хил Redmi смартфони учун ҳам MIUI 12 чиқди!

  •   DiMaX
  •  1371
  •  06.07.2021 10:07

Уч йиллик энг арзон икки хил Redmi смартфони учун ҳам MIUI 12 чиқди!

Xiaomi компанияси аксарият смартфонлари учун аллақачон MIUI 12.5 график қобиғи асосида прошивкалар тарқатяпти. Бироқ бу апдейт нисбатан эски моделларга, шунингдек, арзон смартфонларга чиқарилмайди. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

Ишлаб чиқарувчи куни кеча ўзининг 2018 йилги смартфонлари – Redmi 6 ҳамда Redmi 6A моделлари учун MIUI 12 график қобиғи базасида прошивка чиқарди. Бироқ уни «ҳаво орқали» тарқатмаяпти – хоҳловчилар Mi Flash Tool махсус иловаси орқали ўрнатиб олишлари мумкин.

Прошивка тарқатилишининг бундай усули шу билан изоҳланмоқдаки, аппарат таъминотининг имкониятлари туфайли ушбу смартфонлар MIUI 12 график қобиғида секинлашиб қолиши ва хатоликлар билан ишлаши мумкин. Шу боисдан, кимдир ўзи хоҳласа уни юклаб олиб ўрнатиши тавсия этилмоқда.

Ҳозирги пайтда фақатгина Хитой ҳудудидаги Redmi 6 ва Redmi 6A смартфонлари учун MIUI 12 прошивкаси чиқарилган. Унинг глобал миқёсда қачон тақдим этилиши номаълум.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи тўққизта Xiaomi ва Redmi смартфони: тўрт йиллик флагман ҳам бор!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!