Уч йиллик Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  1633
  •  10.04.2021 13:40

Уч йиллик Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

«Хитойча Apple» 6 апрель куни ўтказилган Mi Fan Open Day тадбирида MIUI 12.5 график қобиғининг якуний версияси тарқатилиш кунини айтган. Биз ушбу прошивкага апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхатини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: ЭНДИ РАСМАН: жами 47 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари учун глобал MIUI 12.5 тести очилди!

MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивка тарқатилиши эълон қилингач, Xiaomi ихлосмандлари унинг эски смартфонларга ҳам келиш-келмаслигига қизиқишган. Жумладан, уч йил олдинги флагман процессор – Snapdragon 845 платформаси базасидаги моделларга.

Ушбу саволга корпорациянинг смартфонлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўлими раҳбари Чжан Гоцюань (Zhang Guoquan) жавоб берган. Унинг таъкидлашича, Xiaomi‘нинг эски флагманлари – Mi 8, Mi 8 Explorer Edition, Mi Mix 2S ҳамда Mi Mix 3 моделлари учун ҳам албатта MIUI 12.5 базасида прошивкалар чиқади. Тўғри, компания вакили ушбу апдейт қачон келишини айтмаган – афтидан, мазкур моделлар тизими ёз ойларида янгиланса керак.

MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги прошивкалар кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан ушбу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!