УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

  •   Saroy
  •  6893
  •  21.06.2018 18:09

 УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

Олимлар ўзга сайёраликлар тушунадиган тил яратиш устида бош қотиришмоқда. Сайёрамиздан ташқарида ҳаёт изларини қидириш билан шуғулланаётган METI лойиҳаси иштирокчилари ушбу масалани ижобий ҳал этишга жиддий бел боғлашган. Уларга бу борада NASA ёрдам беради.

Янги тилни яратишдан асосий мақад — ўзга сайёраликларни ерликларнинг уларга нисбатан ҳеч қандай ёмонлиги йўқлигига ишонтиришдан иборат.  Янги тил яратилгандан кейин, мактуб коинотга жўнатилади.

ЎҚИНГ: NASA Марсни босқичма-босқич эгаллаш режасини тузди

–У шундай тил бўлсинки, улар бу тилни ўқий олсин ёки тушинсин, ҳеч бўлмаганда, бирор бир йўл билан бизнинг мақсадларимизни англасинлар,– дейди олимлар. Аммо, келгиндилар билан умумий тил топишиш учун сайёрамиздаги бирорта тил ҳам тўғри келмайди, демак қандайдир, мутлақо янги тилни яратиш лозим бўлади.

Ердаги барча тиллар бир бирига ўхшаш тузилмага эга. Ўзга сайёраликларнинг тили-чи, озгина бўлса-да бизникини эслатармикан?

«Хомский (машҳур тилшунос, расмий тиллар квалификацияси муаллифи) ҳар доим айтардики, агар марсликлар ерга учиб келса, уларга ерликларнинг ҳаммаси бир лаҳжада гаплашаётгандек туюлади», — дея ҳикоя қилади  METI лойиҳаси асосчиси Дуглас Вакох (ушбу лойиҳа жамоаси коинотга мактуб йўллаш устида иш олиб бормоқда). «Ердаги барча тиллар бир-бирига ўхшаш тузилмага эга. Ўзга сайёраликларнинг тили-чи, озгина бўлса-да бизникини эслатармикан? Бунга шубҳам бор» дейди олим.

ЎҚИНГ: Америка космодромлари океан таҳдиди остида

Аммо кўпчиллик олимлар — улар орасида Хомскийнинг ўзи ҳам бор, келгиндилар билан алоқа ўрнатиш учун ўзимизнинг тил тузилмамиз ҳам етарли, деб ҳисоблашмоқда. Олимларнинг ишонч билан таъкидлашича, ўзга сайёраликлар ҳам ўз тилларини худди бизга ўхшаб ўрганадилар, қайта-қайта такрорланаётган сўзларни ёд олади ва улардан янада мураккаброқ гап тузади. Бу фикр адолатдан бўлиши мумкин, агарда ўзга сайёраликларнинг мияси озгина бўлса ҳам бизникига ўхшаган бўлганида, дейди Лоуренс Технологиялар Университети вакили Гонсало Муневар. Бундан ташқари, уларда биз тушунган миянинг ўзи бўлмаса-чи? Ростдан ҳам уларнинг умуман мияси йўқдир ва амалда ердаги алоқалар улар учун жумбоқ бўлиб қолаётгандир.

ЎҚИНГ: Tesla асосчиси Марсда 2 та термоядроли қуёш ўрнатмоқчи

Фикрлар бир-бирига қарши бўлишига қарамай, олимлар бутун коинот учун тушунарли бўлган ягона тилни яратишга жиддий киришганҲа, алоқа ўрнатиш учун универсал восита биз учун жуда керак, дейди коинотшунослар, агар у яратилмаса-чи? Сайёрамизга коинот тубидан меҳмонлар ташриф буюрса ва биз ерликлар билан алоқа ўрнатмоқчи бўлса, қандай йўл тутишимизни ўзимиз ҳам билмаймизку?

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.