Учта тариф режасида дақиқа ва МБлар лимити кўпайиб, SMS лимити ҳам қўшиляпти!

  •   DiMaX
  •  4173
  •  22.10.2020 11:14

Учта тариф режасида дақиқа ва МБлар лимити кўпайиб, SMS лимити ҳам қўшиляпти!

Ucell уяли алоқа оператори аввалроқ Tas-IX ҳудуди учун тақдим этаётган интернет-тўпламларнинг нархини ўзгартирмасдан, мегабайтлари ҳажмини ошириб берган эди. Шунингдек, у «COSMO», «Active» ва «Special» тарифлар тизимлари учун янги интернет-тўпламлар жорий этяпти.

ЎҚИНГ: Энди бошқа тариф режасига ўтганда дақиқа, SMS ва мегабайтларингиз куймайди!

Мазкур оператор «COSMO» тариф режалари тизимини янгилаётганини эълон қилди. Унга кўра, 2020 йил 4 ноябрдан «COSMO» тизимига кирувчи учта тариф режасида дақиқалар ва МБлар лимитлари кўпаяди, шунингдек, Ўзбекистон бўйича чиқувчи SMS-хабарлар лимити қўшилади:

Шуни ҳам эътиборга олишингизни сўраймизки, 04.11.2020 санасидан «COSMO» тариф режаларида «Сизга қўнғироқ қилишди» ва «Рақамни яшириш» хизматларининг янги уланишлар учун бепул тақдим этилиши, шунингдек YouTube учун алоҳида интернет-трафик лимитлари тақдим этилиши тўхтатилади.

2020 йил 4 ноябргача ойлик абонент тўловини тўлаб, тариф бўйича ойлик лимитлар олган абонентлар учун ушбу ўзгаришлар кейинги ойлик даврдан бошлаб кучга киради.

Тариф режалари доирасидаги ўзгаришлар 04.11.2020 куни, соат 18:00 дан кейин кучга киради. «COSMO» тариф режалари ҳақида батафсил маълумот олиш учун мана бу ҳавола орқали Ucell сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!