UMS ахборот-таълим ресурсларидан имтиёзли фойдаланиш имконини яратди

UMS ахборот-таълим ресурсларидан имтиёзли фойдаланиш имконини яратди

Ушбу имконият яратилишига компания ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ўртасидаги яқин ҳамкорлик асос бўлди. Мамлакатимиз аҳолиси, шу жумладан халқ таълими тизими ишчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ахборот-таълим ресурсларидан янада кенгроқ фойдаланиши учун бир қатор веб-сайтлар ҳамда веб-сервисларга мобил қурилмалардан кириш қулайлаштирилди. 

- UMS мобил оператори ўсиб келаётган ёш авлодни самарали ривожланиши, янги билимларга эга бўлиши учун шарт-шароит яратишга қўмак беришдан манфаатдор. Шу сабабли ҳам ХТВ Ахборот-таълим портали (eduportal.uz) ва Республика болалар кутубхонаси веб-сайти (kitob.uz) фойдаланувчилари у ерда жойлаштирилган адабиёт, видеоқўлланмалар ва турли хил материаллардан мобил Интернет мегабайтларини сарфламаган ҳолда фойдаланиши мумкин. Шундай экан, UMS абоненти бўлиш нафақат қулай, балки фойдали ҳамдир, - дейди «UMS» МЧЖ Тижорат директори Лола Филатова.

UMSнинг нархланмайдиган трафиги, шунингдек, ХТВ расмий веб-сайти (uzedu.uz ва xtv.uz манзиллари орқали кириш мумкин), Мактаб таълим жараёнини бошқариш тизими (xt.uzedu.uz), Ўзбекистон мактабларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини онлайн-мониторинг тизими (stat.uzedu.uz), OpenEMIS Таълим муассасини бошқариш ахборот тизимига  (emis.uzedu.uz) ҳам тақдим этилмоқда.

Бундан ташқари, UMS абонентлари янги авлод таълим муассасалари бўлмиш Президент мактаблари веб-сайти (pm.xtv.uz) ҳамда «Kundalik» автоматлаштирилган ахборот таълим тизими ишлаб чиқарувчисининг глобал тармоқдаги сайтига (kundalik.com) МБ сарфламасдан кириш имконига эгалар.

- Ҳамкорлик ва халқ таълими тизимини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун UMS мобил операторига ташаккур билдирамиз. Биргаликда амалга оширилган янги ташаббусимиз аҳоли таълим ресурсларидан бепул фойдаланишига ва билимини оширишига хизмат қилади. Халқ таълими вазирлиги республикада фаолият олиб бораётган бошқа компанияларни ҳам таълимни ривожлантиришда иштирок этишга чақиради, - дея таъкидлади халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобохўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UMS мобил оператори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчи-мураббийлар ва ишчилар учун «O‘qituvchi» номли иккита имтиёзли тариф режасини жорий қилган эди.

ЎҚИНГ: IT-Park Unbound билан ҳамкорликда FTAD ва TIP учун саралаш босқичини ўтказди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.