Умумий ишлатиладиган Wi-Fi’дан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!

Умумий ишлатиладиган Wi-Fi’дан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!

Умумий фойдаланиладиган Wi-Fi тармоғи одатда трафикни шифрламайди. Демак, сиз нималар қабул қилаётганингиз ва узатаётганингизни кимдир бемалол кўра олади. Масалан, телефонни узун PIN-код билан ҳимоя қилдингиз, бироқ экрандаги сузиб юрувчи блокировка билдиришномасини қолдирдингиз. Бундай ҳолатда ҳамма ҳам уни очиб кўриши мумкин. Шахсий ахборот блокировка экранида пайдо бўлмаслиги учун блокировка билдиришномаларини тўғри ўрнатиш зарур.

— блокировка экранидаги билдиришномасини ўчириб қўйинг ёки уларнинг таркибини яширинг. Буни Android ва iOS'да қандай амалга оширишни ўрганинг;

— конфиденциал маълумотларингиз: логин, парол, кредит карта маълумотларини ва шу кабиларни умумий тармоқдан жўнатмасликка ҳаракат қилинг. Яхшиси, узатиладиган маълумотларни шифрлаш ҳамда бегона кўзлардан ҳимоя қилиш учун VPN'дан фойдаланинг;

— иложи борича, умумий фойдаланиладиган Wi-Fi тармоғидан фойдаланманг;

— агар оммавий Wi-Fi тармоғи, умумий фойдаланиладиган Wi-Fi тармоғидан фойдаланмасликнинг имкони бўлмаса, хавфсиз — VPN'га уланинг.

ЎҚИНГ: Компьютерингиздан ортиқча дастурларсиз Wi-Fi тарқатишни биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.