USB-C портига эга бўлган iPhone X рекорд даражадаги суммага сотилди

USB-C портига эга бўлган iPhone X рекорд даражадаги суммага сотилди

Робототехника магистри Кен Пиллонел iPhone X қурилмасига USB-C портини ўрнатишга муваффақ бўлган эди.

Ўтган ҳафта ушбу смартфоннинг ким ошди савдоси бошланган эди. Ўтган кеча эса ким ошди савдоси ўз ниҳоясига етди. Аукцион давомида смартфонга 116 та таклиф бўлди, якунда у 86 001 долларга сотилди. 

Ўтган ҳафтада таклиф 85 000 долларни ташкил этди ва сўнгги бир неча кун ичида у 86 001 долларгача кўтарилди. Савдо давомида баъзи таклифлар бор эди, бироқ улар кейинроқ қайтариб олинди, жумладан бир миллион долларлик сохта таклиф эълон қилинганди, бироқ бир соат ўтмай ушбу таклиф тармоқдан ўчириб ташланди. 

Ушбу қурилмани сотиб олган харидор смартфонни ичини очмаслиги ҳамда қисмларни янгиламаслиги керак. Акс ҳолда, смартфонга берилган барча кафолатлар бекор қилинади. 

ЎҚИНГ: USB-C портига эга бўлган iPhone X сотувга чиқди