Ушбу сайтларга энди 31 июлгача бепул кириш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1224
  •  01.07.2020 16:05

Ушбу сайтларга энди 31 июлгача бепул кириш мумкин!

Коронавирус сабабли карантин пайтида уяли алоқа операторлари бир қатор сайтларга киришни бепул қилишган, кейинчалик бундай ресурслар рўйхати яна тўлдирилган. Таълимий интернет-ресурларга нархланмайдиган кириш муддати Ucell абонентлари учун энди 31 июлгача узайтирилмоқда!

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Ucell алоқа оператори расмий сайтида эълон қилинишича, абонентлар то 31 июлгача (шу куни ҳам) қуйидаги таълимий ресурсларга нархлашсиз киришлари мумкин:

  1. dtm.uz
  2. 5fan.dtm.uz
  3. onlinetest.dtm.uz
  4. nsfla.dtm.uz
  5. xanakademiyasi.uz
  6. online-maktab.uz
  7. maktab.uzedu.uz
  8. talim.uzedu.uz
  9. utube.uz
  10. itschool.uz
  11. coronavirus.uz
  12. maktab.piima.uz
  13. ziyonet.uz
  14. tube.edu.uz
  15. dist.edu.uz
  16. mt.edu.uz
  17. pf.bimm.uz
  18. lib.bimm.uz
  19. mt.bimm.uz

Булардан ташқари, 31 июль санасидан online.inha.uz сайтиga ҳам нархланмайдиган кириш имкони доимий асосда тақдим этилади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун «Al-Chiroq» акцияси: iPhone 11 Pro ютиб олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!