Уяли алоқа оператори 4 мартгача 90% чегирма беряпти!

  •   DiMaX
  •  3735
  •  04.02.2021 12:18

Уяли алоқа оператори 4 мартгача 90% чегирма беряпти!

«Ўзбектелеком» акционерлик жамиятининг Uzmobile уяли алоқа оператори жорий этган «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ»нинг муддати 28 февралгача узайтирилган эди. Энди эса Uztelecom ўзининг расмий сайтида навбатдаги акцияни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 3 февралидан 4 мартига қадар акция доирасида пуллик тоифадаги рақамни қайта расмийлаштиришда рақам нархидан атиги 10 фоизини тўлаш мумкин.

UZTELECOM «Шартномани қайта расмийлаштириш» хизмати ёрдамида қулай шартларда мобил алоқа абоненти бўлишни таклиф қилади. Энди, акция доирасида Сиз чиройли рақамингизни дўстларингизга ёки яқинларингизга «туҳфа қилмоқчи» бўлсангиз, уни янги фойдаланувчи номига имтиёзли шартларда, яъни 90% чегирмали нархларда қайта рўйхатдан ўтказишингиз мумкин бўлади.

Акция GSM ва CDMA-450 стандартларидаги мобил алоқа абонентлари (жисмоний ва юридик шахслар) учун амал қилади. Акцияда пуллик тоифадаги рақам учун тўлиқ тўловни амалга оширган фойдаланувчилар иштирок этишлари мумкин. «Шартномани қайта расмийлаштириш» хизмати нархи – 8 400 сўм.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!