Уяли алоқа операторидан «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акцияси!

  •   DiMaX
  •  3071
  •  22.12.2020 09:07

Уяли алоқа операторидан «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акцияси!

Орзиқиб кутилган байрам арафасида ажойиб кайфият, ёрқин ҳис-туйғулар ва энг муҳими – совғалар улашиш даври барчамизга кўтаринки руҳ бағишлайди. UZTELECOM миллий оператори ҳам барча мобил алоқа абонентлари учун таҳсинга сазовор – ёрқин, манфаатли, фойдали янги йил совғасини улашмоқда.

ЎҚИНГ: Янги йил арафасида «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олинг!

2020 йилнинг 21 декабридан 2021 йилнинг 21 январигача «Ўзбектелеком» ҳар бир абонент учун ажойиб «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акциясини тақдим этади! Бир ой давомида сиз пуллик тоифадаги «чиройли» рақамларни рамзий чегирмали нархларда 1021 сўмдан 4021 сўмгача сотиб олишингиз мумкин!

Акцияда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Ижарага рақам» хизмати ушбу акциядан мустасно.

«ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акцияси бўйича «Чиройли рақамлар»ни компаниянинг сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида, ҳамда дилерлик савдо нуқталарида ҳам сотиб олиш мумкин.

Акция юзасидан батафсил маълумот билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: UZTELECOM интернетни нақ икки баробарга арзонлаштирмоқда!