Уйғотиш ўрнига «ухлатади»: энг хавфли будильник-иловалар («Роскачество»нинг тўртта рейтинги)

  •   DiMaX
  •  584
  •  24.06.2021 16:44

Уйғотиш ўрнига «ухлатади»: энг хавфли будильник-иловалар («Роскачество»нинг тўртта рейтинги)

Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти энг қудратли флагманни, яна энг кучли ҳамёнбоп смартфонларни, камераси, аккумулятори, ўйин имкониятлари энг яхши, шунингдек, катта экранли энг мақбул ўрта нархли моделларни айтган эди. Энди эса у смартфонлар учун будильник вазифасини бажарувчи иловаларни ўрганиб чиқиб, натижаларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Буни биласизми: сизни гаджетингиз орқали эшитишяпти

Мутахассислар ушбу туркумдаги жами етмишта иловани экспертизадан ўтказиб кўришган ва улардан энг хавфсизи – Google’нинг ўз маҳсулоти бўлмиш «Соат» иловаси (ўрнатиб олиш) эканини маълум қилишган.

Қолган будильник-иловаларнинг эса турли яширин функцияларини аниқлаб, тегишли параметрларга кўра энг хавфлиларини муайян рейтинглар шаклида кўрсатишган.

Англаганингиздек, юқоридаги будильник дастурлари Wi-Fi тармоғига рухсат сўрайди. Кўпчилик ўз смартфонига бирор иловани ўрнатаётиб, одатда фойдаланувчи битимини ўқиб ўтирмасдан, тасдиқлаб юбораверади. Рўйхатдаги будильниклар эса Wi-Fi орқали нималар қилишини сиз билмайсиз.

ЎҚИНГ: Уйингизда Wi-Fi тезлиги пастми? Экспертлар айбдорларни топишди!

Қуйидаги будильник-иловалар эса смартфонингиздаги контактларингиз рўйхатини, уларнинг телефон рақамларини кўра олади:

Вазифаси шунчаки сизни уйғотиш ёки бирор нимани эслатиш бўлган дастур контактларингизни ҳам кавлаштириши – камида ғалати ҳолат.

ЎҚИНГ: Telegram’да нотаниш контактлар пайдо бўляптими? Бартараф этамиз!

Мутахассислар қурилмаларнинг микрофони ва камерасидан ўғринча фойдаланувчи, контактлар ва қўнғироқлар тарихини кўрувчи иловаларни жосуслар сирасига киритишади. Будильниклар орасидаги жосуслар эса навбатдаги рейтингда берилган:

«Роскачество» экспертлари аниқлашича, будильникларнинг 98 фоизида реклама мавжуд, лекин улардан чорак қисмидагина қўшимча тўлов эвазига рекламани ўчириб қўйиш функцияси бор. Экранга тўлиқ чиқиб олувчи ва тасодифан босиб юборилганида зарарли сайтга ўтиш хавфини туғдирувчи будильниклар эса қуйидагилардир:

Хўш, юқоридаги рейтингларда келтирилган будильниклардан бирортаси сизнинг смартфонингизда бор эканми? Тезда уни ўчириб қутулишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Смартфонлар экрани ўртасида чиқиб қоладиган бегона рекламаларни ўчириш усули

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!