Уйсиз дастурчи интернетни ларзага солиб, ўзига иш топди

  •   Saroy
  •  1426
  •  03.08.2018 17:10

Уйсиз дастурчи интернетни ларзага солиб, ўзига иш топди

Дэвид Касарес стартапни ишга туширмоқчи эди, бор-будуни тикди ва хонавайрон бўлди. Энди у уйсиз қолди. Бироқ қайсарлиги ва топқирлиги ўз натижасини берди. У веб-дпстурчи бўлиб ишга кирди.

Омади юришмаган веб-дастурчининг фотографияси қўлида картон қоғозли таблечкаси билан  ўтган жума куни твиттер’да пайдо бўлди. Йигит ўзининг  уйсизлиги ҳақида маълум қилган, лекин нон ёки пул, ёки бир кечага жой сўрамаган. «Резюмени олинг», — дейилганди қўлбола плакатда.

 «Кун қаҳрамони» — Дэвид Касарес, Техасдаги A&M университетини томомлаган, қолаверса унинг дастурий таъминот бўйича уч йиллик тажрибаси ҳам бор.  2017 йил сентябрда у ишдан бўшаб,  ўзининг стартапини очиш учун Кремний водийсига келади. Аммо у имкониятини тўғри чамалай олмаган экан, натижада режа барбод бўлади ва бор-будидан ажралади. Бир чақаси ҳам қолмаган Дэвид икки ой фургонда яшайди. Аммо вақти келиб ижара пулини ҳам тўлай олмай қолади. У ҳиёбондаги скамейкаларда ётиб юришга мажбур бўлади.

Дэвида Касареснинг расми бир зумда интернет тармоқларида тарқалиб кетди. 

Ниҳоят натижа у кутгандек бўлди. 26-ёшли собиқ ходимга General Motors,  Google, Neflix ва  LinkedIn каби ўнлаб компаниялардан таклифлар келиб тушди. Энди унинг учун фақат ишни танлаш қолганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!