Ўзбекистон мобил операторлари ҳар бир абонент учун 2 минг сўм тўлайдиган бўлди

Ўзбекистон мобил операторлари ҳар бир абонент учун 2 минг сўм тўлайдиган бўлди

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил 1 январидан мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамининг ишлатилиши учун тўлов нархини оширди, деб ёзади Sof.uz.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Шу билан бир қаторда, маблағларнинг 85 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги қошидаги ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш Жамғармасига йўналтирилади. Улар инвестицион лойиҳалар ва ахборотлаштириш дастурлари ҳамда телекоммуникацион тармоқларни ривожлантиришда ишлатилади.

Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамлари сони эса тўлов киритилаётган ойнинг охирги санасидаги кўрсаткичга кўра белгиланади.

Ҳукумат мазкур тўловни 2012 йилда жорий этган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.