“Ўзбекистондаги мобиль қурилмаларга йилига 50 мингтагача зарарли илова хуруж қилади”

“Ўзбекистондаги мобиль қурилмаларга йилига 50 мингтагача зарарли илова хуруж қилади”

Ўзбекистонда кибер хуружга учраётганларнинг 1,6 фоизига банк-троянлари зарар етказмоқда. Кибер вирус хуружига учраганлар орасидан банк-троянларининг қурбонига айланган фойдаланувчилар улуши бўйича Ўзбекистон жаҳондаги энг юқори кўрсаткичга эга 10 та мамлакат қаторида 10 ўринни эгаллаган. Бу бўйича энг кўп зарар кўраётган мамлакатлар учлигига Россия, Германия ва Қозоғистон киритилган.

Бу ҳақида Касперский лабораторияси ўзининг 2015 йилга оид ҳисоботида эълон қилган. Шунингдек, 2015 йилда Tweet иловасини юклаб олишни таклиф қилган 2.96 миллион зарарли мобиль иловалар пакетлари аниқланиб, зарарсизлантирилган.

RansomWare бузғунчи дастурлар ҳужуми ҳам 2015 йилда 3.5 маротабага ошган. Ҳар сонияда бу ҳужумлардан 12 киши зарар кўрмоқда. Бир йилда 380 миллион киши кибер ўғриликларнинг қурбонига айланмоқда. 2012 йилда кибер ҳужумлардан жабрланганларнинг ҳар бири ўрта ҳисобда 140 АҚШ доллари йўқотишган бўлишса, ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 300 АҚШ долларини ташкил қилади.

2014 йилга нисбатан мобиль қурилмаларга уюштирилган ҳужумлар 2015 йилда 5 баробар кўпайган.

Мобиль қурилмалар хавф-хатари географиясига мувофиқ, Ўзбекистондаги мобиль қурилмаларга йилида 1000 тадан 50 мингтагача зарарли вирусга эга иловалар зарар етказади.

Жаҳоннинг 200 давлатида аниқланган зарарли вирусга эга иловалар географияси: 

Жаҳоннинг 200 давлатида аниқланган зарарли вирусга эга иловалар сони

 

Айниқса, 2015 йилда Google Play Store интернет дўконида тарқатилган зарарли кибер вирусли иловалар сони 500 мингтагача кўпайиб кетган. iOS платформасига мўлжалланган зарарли вируслар ташувчи дастурлар сони 2014 йилга нисбатан 2.1 баробарга ошган.

App Store иловалар дўконига уюштирилган кибер ҳужум iOS операцион платформасининг вирусли иловалардан ҳимояланишга ожиз эканлигини кўрсатди.

2004-2013 йилларда 200 мингта мобиль қурилмаларга мўлжалланган зарарли кодлар аниқланган бўлса, биргина 2014 йилнинг ўзида уларнинг сони 300 мингга яқинлашган ва 2015 йилда 884 774 йилда планшет ва смартфонларни ишдан чиқарувчи кодлар тарқатилган.

2015 йилнинг январидан декабрь ойига қадар “Касперский лабораторияси” 2.634.967 нафар Android қурилмалари фойдаланувчиларига хавф туғдирган 17 миллионта вирус ташувчи иловани йўқ қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!