UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

  •   DiMaX
  •  3677
  •  28.11.2017 14:28

UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

«Ўзбектелеком» филиали UZMOBILE миллий алоқа оператори Тошкентда ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда Pre5G технологиясини синовдан ўтказди. Бу ҳақда компаниянинг сайтида хабар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Алишер Усмоновга тегишли МегаФон компанияси Uzmobile билан келишув имзолади

Хабарга кўра, синов ишлари Ўзбекистонда илк бор «Ўзбектелеком» компаниясининг Телекоммуникациялар ва персонални ривожлантириш маркази лабораторияси базасида ташкил этилди.

UZMOBILE матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур лойиҳа 4G тармоқларида 5G технологиясидан фойдаланишни кўзда тутади. Бунинг сабаби – ҳозирча бешинчи авлод технологияларини стандартлаштириш жараёни якунига етгани йўқ. У оператор тармоқларида трафиклар зарби билан қандай ишлашни тушунишга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Мобил операторларнинг чексиз интернет тарифлари ва 5G технологияси Wi-Fi’ни сиқиб чиқаради

Ушбу синов ишлари 4×4 MIMO, 256-QAM частоталар агрегациялари бошқа технологиялардан фойдаланилган ҳолда ўтказилди. База станциясининг мультирежимли радиомодулида ўтказилган синовлар маълумотларни ҳар бир фойдаланувчига 1 Гбит/с гача тезликда узатишини кўрсатди.

«UZMOBILE телекоммуникация технологияларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар билан истиқболли тараққиётни ҳисобга олган ҳолда мавжуд тармоқлар базасида инновацион ечимларни амалга ошириш масалаларидан жадал фаолият олиб бормоқда», – деди UZMOBILE техник директори Сергей Мельников.

ЎҚИНГ: Telia Company Европадаги илк оммавий 5G тармоғини ишга туширди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!