Uzmobile “Ҳаммага совғалар” акциясини эълон қилди

Uzmobile “Ҳаммага совғалар” акциясини эълон қилди

Миллий мобил оператор Uzmobile GSM “Ҳаммага совғалар” акциясини эълон қилди.

Бу ҳақда компаниянинг сайтида хабар берилган. Оператор Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан ўз GSM тармоғидаги барча абонентларга қўшимча бонусларни тақдим қилмоқда.

Акция иштирокчисига айланиш ва бонусларга эга бўлиш учун абонент ўз ҳисобини 2, 3, ёки 4 долларга тўлдириши керак.

Акция доирасида абонентларга 200 SMS, 200 дақиқа ва 200 МБ бепул бонус сифатида тақдим этилади.

Абонент ҳисобига киритган суммага қараб, бир нечта вариантлардаги пакетлардан бирини бепул қўлга киритиши мумкин.

Акция ҳақидаги маълумотлар билан Uzmobile.uz сайтида батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.