Узоқ кутилган Poco X2 арзон нархда тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

  •   DiMaX
  •  5743
  •  04.02.2020 13:52

Узоқ кутилган Poco X2 арзон нархда тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

Xiaomi яқинда алоҳида ажратган бренд – Pocophone ўзининг иккинчи смартфонини намойиш қилди. Poco X2 (ёки Pocophone X2) деб номланган бу қурилма, кутилганидек, Redmi K30 4G моделининг ребрендинг қилинган версияси бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Pocophone F2 ҳафсалани пир қилди! (+«жонли» расмлар)

Мазкур бренднинг илк вакили – Pocophone F1 буткул оригинал смартфон бўлса, бугун тақдим этилган иккинчиси шунчаки Redmi флагманининг нусхаси экан. Унинг қадоғию корпусига, шунингдек дастурий интерфейсига Poco бренди туширилганини айтмаса, техник жиҳатлари Redmi K30 4G билан бир хил, улар билан эса мана бу хабаримизда танишиб чиқсангиз бўлади.

Ушбу қурилмани MIUI 11 график қобиғининг Poco брендига мослаб қайта дизайн қилинган версияси билан чиқаришган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi'нинг тўртта модели янги хусусиятга эга бўлади

Poco X2 нархи борасида Redmi K30 4G’дан салгина арзонроқ: унинг 6/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга бошланғич варианти 224 долларга (шундай конфигурацияли Redmi K30 4G эса – 225 долларга) баҳоланган. Янги смартфоннинг 8/256 гигабайтлик варианти эса 280 доллар туради; Redmi флагманининг худди шундай хотиралиси 310 доллар эди.

Xiaomi янги моделини Ҳиндистон бозорига 11 февралдан чиқаряпти; бошқа мамлакатлар бозорларига унинг расман тақдим этилиши ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг барча дўконлари ёпиляпти – вазият ўта жиддий!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.