Узоқ муддат хизмат қилувчи, учта камерали, арзон Oppo A16 смартфони тақдим қилинди

Узоқ муддат хизмат қилувчи, учта камерали, арзон Oppo A16 смартфони тақдим қилинди

Oppo компанияси янги Oppo A16 смартфонини расман намойиш қилди, дея хабар бермоқда iXBT нашри.

ЎҚИНГ: Хитой зонди Марсга қўнгани шарафига Oppo янги смартфон чиқарди (+видео)

Смартфон 6,5 ​​дюймли IPS LCD HD+ 1600х720 дисплейга эга. Дисплей панели стандарт 60Hz янгиланиш частотасини тақдим этади ва NTSC ранглар гамутининг 71% ини қамраб олади.

Смартфон саккиз ядроли MediaTek Helio G35 тизими билан жиҳозланган. Қурилма 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ ички доимий хотирага эга. Дастурий таъминотга келсак, смартфон Android 11 асосида ColorOS 11.1 ишлайди.

Қувват тугмаси остидан бармоқ изи сканери ўрин олган. Камералар ўлчамлари 13, 2 ва 2 мегапикселга тенг. Олд камера 8 мегапиксел.

Oppo A16 иккита SIM картани қўллаб-қувватлайди, 4G VoLTE, Wi-Fi, Bluetooth 5.0, GPS, 3,5 мм аудио жек ва USB-C портга эга. Смартфон 10 ваттда қувватланувчи 5,000 мАс аккумулятор билан жиҳозланган. Oppo A16'нинг ўлчамлари — 163,8 х 75,6 х 8,4 мм, оғирлиги тахминан 190 грамм.

Янги қурилманинг нархи 138 долларни ташкил этади, смартфон Pearl Blue, Space Silver ва Crystal Black рангларида мавжуд.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр флагманлар рейтингида илк бор Realme ғолиб! (Antutu, 2021 йил май)