Видео: Олимлар 300 миллион йиллик жониворни «тирилтиришди»!

  •   DiMaX
  •  2103
  •  21.01.2019 13:12

Видео: Олимлар 300 миллион йиллик жониворни «тирилтиришди»!

Замонавий технологиялар, хусусан робототехника турли фан соҳаларида янги ютуқларга эришишда қўл келмоқда. Хусусан, тарихшунослик, археология, биология каби соҳалардаги тажрибалар бунга яққол мисолдир.

ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!

Яқинда биолог-эволюционист Жон Ньякатура (John Nyakatura) ҳамда робототехника бўйича мутахасси Камило Мело (Kamilo Melo) бундан 300 миллион йил аввал қирилиб кетган судралиб юрувчининг роботини яратишди.

Orabates pabsti деб номланувчи ушбу жониворнинг скелети 3D-принтерда чоп этиб терилган ва роботлаштирилган механизм билан бирлаштирилган. Ҳосил бўлган роботга OroBOT деб ном беришган. Қирилиб кетган судралиб юрувчининг сақланиб қолган изларига қараб, бу роботга худди оригиналидек юришни ўргатишган.

ЎҚИНГ: Сирли жонивор сурати интернет аҳлини ҳайратга солди – уни ҳатто Google ҳам танимади!

Мана, OroBOT ҳақидаги лавҳани томоша қиламиз:

Шу тариқа, замонавий технологиялар ёрдамида роботлаштирилган скелетларнинг яратилиши қирилиб кетган жониворларни янада пухта ўрганишга хизмат қилади.

ЎҚИНГ: Робот лох-несс махлуқи мавжуд эмаслигини исботлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!