Видеоларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, корхона раҳбарларидан 30 минг доллар талаб қилган ишчилар ушланди

  •   DiMaX
  •  285
  •  08.02.2021 12:04

Видеоларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, корхона раҳбарларидан 30 минг доллар талаб қилган ишчилар ушланди

Бухоро вилоятида корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 000 АҚШ доллари талаб қилган ишчилар қўлга олинди. Бу ҳақда Darakchi.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: «Видеоларингни TikTok’да тарқатаман!» – Самарқандда товламачи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчилар ушланган. Хабарда келтирилишича, «К.» АЖ ишчилари Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.лар олдиндан тил бириктиришган. Улар жамият директори ва бош ҳисобчисини гўёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги акс этган видео ёзувларни интернет тармоқларида тарқатиш ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитишган.

Ходимлар ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан товламачилик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, кимёвий ишлов берилган 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: Лайк учун ички ишлар ходими кийимида рақсга тушган йигит қамалди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.