vivo V21 серия смартфонлари тақдим қилинди

vivo V21 серия смартфонлари тақдим қилинди

Биз илгарироқ расмий тақдимотидан аввал vivo V21 5G смартфонини анбоксинг видеоси тарқалгани ҳақида ёзган эдик. Энди эса vivo V21 линейкасидаги смартфонлар расман намойиш қилинди.

ЎҚИНГ: vivo X60 Pro+ нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

vivo V21 серияси таркибида учта смартфон мавжуд бўлиб, уларга охирги бир неча йиллардаги энг яхши селфи камера ўрнатилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу трио ўрта тоифа қурилмаси холос. Янги смартфонлар қаторига vivo V21, V21 5G ва V21e моделлари киради. V21 ва V21 5G смартфонлари айни бир хил қурилма бўлиб, улар ўртасидаги ягона фарқ иккинчисида 5G алоқасининг мавжудлигидадир. V21e эса Snapdragon чипи ва яна бир қатор тафовутли жиҳатларга эга.

V21 ва V21 5G смартфонларига 44 мегапикселлик олд камера ўрнатилган. Селфи камера тасвирни оптик (OIS) ва электрон барқарорлаштириш (EIS) имкониятига эга. Бу эса 4K аниқликда олинган тасвирларнинг тебранишларсиз чиқишини таъминлайди.

vivo V21 ва V21 5G қурилмаларининг олд томонига OIS имкониятига эга селфи камерада олинган тасвирлар сифатини ошириш ва сунъий интеллектли Тунги портрет режими учун қўш-LED чироғи ўрнатилган. Камера, шунингдек, автофокус имкониятига ҳам эга — бу барча флагманларда ҳам бор эмас.

vivo V21e моделига ҳам 44МПлик, автофокусга эга селфи камера ўрнатилган. Бироқ бу камерада OIS мавжуд эмас — фақат EIS бор. Қўшалоқ LED чироқлари ҳам олиб ташланган.

Ҳар учала смартфоннинг орқа камера жамланмаси бир хил. Асосий камера OIS имкониятига эга. Резолюцияси 64МП. Олд ва орқа камералар бир вақтнинг ўзида бўлинган экран влоглари учун ишга туширилиши мумкин. Асосий камерага 8МП ультракенг бурчакли ва 2МП макро кодули шерик қилинган.

Учала V21 смартфони ҳам ўта ингичка, V21 5G модели эса виво ҳозиргача чиқарган энг ингичка 5G смартфондир. Эътиборли жиҳати шундаки, корпус рангига қараб смартфон корпуси сайқали, қурилма қалинлиги ва вазни ҳам ўзгаради. Қурилмалар 7.29 мм дан 7.38 мм гача қалинликка эга.

Олд томонга тўхталсак, 6.44” АМОLED 90Hz дисплейни кўриш мумкин. Экран резолюцияси 1080p+ бўлиб, қурилма форма фактори 20:9 га тенг. V21 ва V21 5G HDR10+ контентни қўллаб-қувватлайди, V21e билан эса HDR10 контентни томоша қилиш мумкин, қурилма экранининг ўртача ёрқинлиги ҳам 430 нитга тенг; қолган икки моделда бу 500 нит. Смартфонларнинг барчаси экран остига ўрнатилган бармоқ изи сканерига эга.

vivo V21 ва V21 5G смартфонларининг ҳар иккиси 7 нанометрлик Dimensity 800U чипида ишлайди. Процессор иккита Cortex-A76 (2.4GHz) ва олтита Cortex-A55 (2.0GHz) ядролари ҳамда Mali-G57 MC3 график процессорига эга. V21 5G'да бу чип, назарий жиҳатдан, максимал 2.3 Гбит/секунд тезликда маълумот юклаш имконини беради.

...


vivo V21e эса Snapdragon 720G чипи билан жиҳозланган. Ушбу SoC 8 нанометрлик жараён асосига қурилган бўлиб, иккита Cortex-А76 (2.3GHz) ва олтита Cortex-А55 (1.8GHz) ядролари, adreno 618 GPUси ва X15 LTE модемидан таркиб топган.

Смартфонларга 8ГБ тезкор, 128ГБ доимий хотира ўрнатилган.

vivo V21 ва V21 5Gлар тез орада учта: Sunset Dazzle, Dusk Blue ва Arctic White рангларида сотувга чиқади. vivo V21e эса Diamond Flare ва Roman Black рангли корпусга эга бўлади.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!