Vivo X25, Oppo R19 ва Xiaomi Mi 9 SE учун Snapdragon 712 процессори намойиш қилинди
Кеча Qualcomm компанияси ўзининг янги маҳсулотини расман тақдим этди. Бу – ўрта нархли смартфонларга мўлжалланган якка кристалли Snapdragon 712 процессоридир.
Snapdragon 712 чипи тезкор қувватлашнинг Quick Charge 4+ технологиясини қўллаб-қувватлайди, шунингдек Bluetooth орқали овозни янада яхшироқ узатишга имкон беради. У 10 нанометрлик технологик жараёнга асосланган бўлиб, саккизта Kryo 360 ядроси ҳамда Adreno 616 график тезлатгичидан иборат.
Янги процессор самарадорлиги аввалги моделдаги – Snapdragon 710 чипидан кўра 10 фоизга юқорироқ. Мана, бу икки процессорнинг солиштирма хусусиятларига назар соламиз:
Манбаларга кўра, ушбу процессор 220 дан 370 долларгача нархдаги смартфонларнинг «электрон юраги» бўла олади. Гарчи унинг тақдимотида айнан қайси моделларда қўлланиши айтилмаган бўлса-да, инсайдерлар яқин орада намойиш этиладиган Xiaomi Mi 9 SE, Oppo R19, Vivo X25 ва бошқа айрим ўрта нархли смартфонлар ҳамда планшетлар айни шу Snapdragon 712 чипи билан қуролланишини айтишмоқда.