vivo Y33s смартфони чиқди

vivo Y33s смартфони чиқди

Кеча vivo компанияси ўзининг Y33s ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди. Смартфон 6.58 дюймли FHD+ резолюциядаги дисплейга эга. Дисплейнинг юқори қисмида эса томчисимон шаклдаги 16МП селфи камера жойлашган.

Орқа панелдаги камералар модулидан 50МП асосий камера, 2МП сатҳ камера, 2МП макро камера ўрин олган.

Смартфон MediaTek Helio G80 чипида ишлайди ҳамда 8/128ГБ хотирага эга. Қурилма хотирасини microSD билан 1ТБ гача кенгайтириш мумкин.

vivo Y33s Android 11 операцион тизими ҳамда Funtouch OS 11.1 график қобиғида ишлайди. Бармоқ изи сканери эса қурилманинг ён томонида жойлашган. Смартфонда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор бўлиб, уни 18 ваттда қувватлаш мумкин. Y33с Ҳиндистонда 242 доллар нархда сотилишни бошлади.

ЎҚИНГ: vivo смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!