VPN Lite – iPhone ва Android-смартфонлар учун тезкор, бепул ва рекламасиз илова!

  •   DiMaX
  •  4601
  •  01.12.2018 15:16

VPN Lite – iPhone ва Android-смартфонлар учун тезкор, бепул ва рекламасиз илова!

Айрим ҳолларда смартфонларимизда баъзи сайтлар ёки интернет-сервисларни очиш қийин бўлиб қолади. Агар бунга турли чекловлар сабабчи бўлса, у ҳолда VPN-иловалар кўмакка келади.

ЎҚИНГ: VPN нима ўзи?

KeepSolid компанияси тақдим этган янги VPN сервиси нафақат ўзининг оддийлиги ва қулайлиги, балки бепуллиги билан ҳам эътиборга сазовор. Ундан фойдаланиш учун телефон рақамингиз ёки электрон почтангиз орқали регистрациядан ўтиш талаб этилмайди. Булардан ташқари, унда жонингизга тегувчи рекламалар ҳам йўқ.

VPN Lite иловасини смартфонингизга ўрнатиб олганингиздан сўнг дастурни очиш ва ягона тугмачани босиш кифоя. Икки сониядан сўнг телефонингиз VPN-серверга уланади ва сиз кириш чекланган сайтларга ҳам аноним тарзда кираверасиз.

KeepSolid компаниясининг мазкур сервиси фойдаланувчиларнинг логларини сақлаб қолмайди. Боғланиш эса трафикни 128 битлик шифрлаш ёрдамида ҳимояланган уланиш орқали амалга оширилади.

ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бепул VPN’ларнинг ярмидан кўпи хавфли эканлиги аниқланди!

VPN Lite тезликни ҳам пасайтирмайди: Speedtest унда 50 Мбит/сонияни кўрсатган, бу эса VPN учун жуда яхши кўрсаткич.

Бепул режимдан ташқари, VPN Lite иловасида яна мажбурий бўлмаган премиал обуна ҳам мавжуд – унинг нархи йилига 30 АҚШ долларига тенг. Премиал режимнинг афзалликлари – у нафақат АҚШдаги сервер, балки дунёнинг яна 70 та мамлакатидаги 400 дан ошиқ серверлар орқали уланишни таъминлайди.

VPN Lite дастурини iOS-девайслар эгалари мана бу, Android-қурилмалар соҳиблари эса мана бу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда VPN ва Proxy’дан фойдаланганлик учун жазо белгиландими?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!