WhatsApp фаол фойдаланувчилари сони миллиардга етди

WhatsApp фаол фойдаланувчилари сони миллиардга етди

Бу ҳақда lenta.ru хабар бермоқда. WhatsApp иловаси 53 тилда ва 7 мобиль платформада ишлайди. Ҳар куни мессенжердан 42 млрд хабар, 1,6 млрд расм ва 250 млн видеоёзувлар жўнатилади.

WhatsApp собиқ хакер Ян Кум томонидан 2009 йилда яратилган. Кейинчалик унга Yahoo компанияси ходими Брайан Эктон ҳамкорлик қилган.

2011 йилда iOS учун пулли иловалар орасида энг машҳур ижтимоий илова WhatsApp эканлиги аниқланган, мессенжерни Android тизимига 10 млн марта юклаб олинган. 2014 йилнинг февралида WhatsAppни Facebook 19 млрд долларга сотиб олди.

2016 йилнинг январидан бошлаб мессенжер тамоман бепул бўлди. Шунгача йиллик тўлови мавжуд эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.