WhatsApp орқали MP4-файлларни кўчириб олманг – уларни хакерлар тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  703
  •  18.11.2019 16:31

WhatsApp орқали MP4-файлларни кўчириб олманг – уларни хакерлар тарқатяпти!

Охирги вақтларда WhatsApp’нинг боши ғалвадан чиқмай қолди – бир ҳафта аввал унинг турли смартфонлар аккумуляторини тез тугатиб қўйиши аниқланган эди. Энди эса бу мессенжернинг ҳимоясида яна бир нуқсон аниқланди.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар фойдаланувчилари узоқ кутган имкониятни WhatsApp ниҳоят тақдим этди

Хулласи калом, хакерлар махсус тайёрланган MP4 форматли файлларни WhatsApp орқали тарқатишмоқда. Ушбу мессенжернинг Android-иловасида ҳам, iOS-клиентида ҳам мазкур муаммо мавжуд.

Ушбу MP4-файлни кўчириб олсангиз, смартфонингизга жосуслик дастурлари ўрнашиб олади. Хакерлар эса улар орқали сизни кузатиш, шахсий маълумотларингизни олиш имконига эга бўлишади.

WhatsApp созламаларига кўра медиафайллар ўз-ўзидан юкланадиган ҳолда турган бўлса, ушбу хавф барча фойдаланувчиларга таҳдид соляпти, дейиш мумкин. Шу боисдан мессенжерингиз созламаларига кириб, видео, GIF ва расмли файлларни автоматик юкланмайдиган қилиб қўйганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?