Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!

  •   DiMaX
  •  47137
  •  19.06.2019 13:53

Wi-Fi паролини Android-смартфон орқали аниқласа бўлади!

Агарда смартфонингиз уйингиздаги ёки ишхонангиздаги интернетга Wi-Fi роутер орқали уланган бўлса, одатда тармоқнинг паролини эслаб қолишга ҳожат бўлмайди. Аммо бирор меҳмонни улаш учун ёки бошқа сабаб билан Wi-Fi тармоғининг пароли керак бўлиб қолса, шундагина уни унутиб қўйганингизни пайқайсиз...

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғига QR-код орқали уланиш

Шундай ҳолларда Android тизимли смартфон ёки планшет ёрдамида паролни аниқлаш имкони мавжуд. Бунинг учун қурилмангиздаги тизим папкаларини ҳам кўрсата оладиган файл менежери керак бўлади.

Одатда смартфоннинг ўзида тақдим этилган стандарт файл менежерларида мазкур имконият кўзда тутилмайди. Шу боис бирор чет файл менежерини ўрнатиб олган маъқул, масалан – Root Browser иловасини мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Демак, файл менежерини ўрнатиб олгач, уни очамиз ва паролни аниқлаш учун қуйидаги манзилга ўтамиз: /data/misc/wifi/

Шу жилд ичидаги wpa_supplicant.conf файлини топамиз – унда тармоққа алоқадор барча маълумотларни, шу жумладан, биз излаётган паролни ҳам ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: Wi-Fi сигналини яхшилашнинг 5 та илмий усули

Демак, таҳрирчи илова – редактор ёрдамида wpa_supplicant.conf файлини очамиз.

Ундаги psk="ххххххх" қаторини топамиз, бу ерда ххххххх деб белгилангани – сизнинг паролингиз бўлади.

Дарвоқе, смартфонингиз орқали қачонлардир қаерлардадир бирор Wi-Fi тармоғига уланган бўлсангиз, уларнинг ҳам пароллари шу файлнинг ўзида сақланиб қолган бўлади. Тармоқ номига қараб, унинг унутилган паролини аниқлашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Бепул Wi-Fi нимаси билан хавфли?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!