Windows 11 тақдимотдан аввал сизиб чиқди: видео ва суратлари, юклаб олиш ҳаволаси!

  •   DiMaX
  •  1273
  •  16.06.2021 12:14

Windows 11 тақдимотдан аввал сизиб чиқди: видео ва суратлари, юклаб олиш ҳаволаси!

Яқиндагина Build 2021 конференцияси доирасида Microsoft корпорацияси етакчиси тез орада «Windows’нинг янги авлоди» чиқишини эълон қилган эди. Сатья Наделла кейинги пайтларда шахсан ўзи шу тизимдан фойдаланаётганини, унинг зўрлигидан ҳайратга тушаётганини айтган. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Microsoft антиқа реклама ролигида навбатдаги Windows намойиш кунини айтиб, номига ишора қилди

Ҳали кенг жамоатчиликка расман кўрсатилмасидан бурун Windows 11 операцион тизимининг образи интернетга сизиб чиққан. XDA-Developers ресурси мутахассислари уни ўрнатиб, ишлатиб кўришган ва асосий янги жиҳатларини эълон қилишган. Улар жуда кўп бўлгани боис барчасини келтиришнинг имкони йўқ, хоҳловчилар мана бу ҳавола орқали (инглиз тилида) танишиб чиқишлари мумкин.

Windows 11 тизими экранидан ёзиб олинган «жонлиљ видеони эса қуйида томоша қиламиз:

Windows 10 версиясида бўлгани каби, Windows 11 тизими ҳам уч хил – Home, Pro ҳамда Enterprise жамланмалари шаклида чиқади. Унинг барча обойларини ўз ичига олувчи архив ҳам аллақачон чиқарилган, уларни мазкур ҳавола орқали юклаб олишингиз ва компьютерингизга замонавий қиёфа бахш этишингиз мумкин.

Дарвоқе, лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!