Windows 12 чиқарилишини яқин кунларда кутиб овора бўлманг!

Windows 12 чиқарилишини яқин кунларда кутиб овора бўлманг!

Шу йил бошида Microsoft компанияси Windows операцион тизимининг янги авлоди, Windows 12 устида ишлашни бошлангани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ Аарон Вудман, Windows'нинг бош маркетинг менежери бу хабарларни рад этди.

Бир неча кун олдин Microsoft Windows 11'нинг 2022 йилдаги энг катта янгиланиши, Windows 22H2 версиясини чиқарди ва шу билан бирга, компания Windows'нинг хизмат кўрсатиш ва етказиб бериш бўйича вице-президенти Жон Кабел ва Windows'нинг маркетинг бўйича бош менежери Аарон Вудман билан савол-жавоб ҳам ўтказди. Windows 12 миш-мишлари ҳақида сўралганида Аарон Вудман бу борада ҳеч қандай режалардан хабардор эмаслигини ва компания эътибори Windows 11 учун йиллик функсия янгиланишларини чиқаришга қаратилганлигини маълум қилган. 

Аммо, бу Windows 11 сўнгги Windows версияси дегани эмас. Компания ҳозирча Windows 11ъдан бошқа нарса ҳақида ҳеч қандай маълумотлар улаша олмайди ва навбатдаги Windows учун бренд номи каби маркетинг қарорлари ҳозирча очиқланмайди.

Узунқулоқ хабарларига кўра, Windows 12 учун янги код номи Next Valley (Windows 11/Sun Valley) бўлиб, у катта эҳтимол билан 2024 йилда чиқарилиши мумкин

ЎҚИНГ: Windows 8.1 учун ҳаёт тугамоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!