Windows компютер ишлатадиган iPhone эгалари учун хушхабар!

Windows компютер ишлатадиган iPhone эгалари учун хушхабар!

Ўзининг кечаги Surface тақдимоти давомида Microsoft компанияси Apple'нинг iCloud булутли хотира хизмати Windows 11'нинг Photos иловаси билан интеграциялашаётганини эълон қилди. Маълум бўлишича, ўзларининг Windows компютерларига iCloud дастурини Microsoft Store'дан юклаб олиб, уни Windows'нинг Photos иловаси билан синхронлаштириш орқали, iPhone эгалари смартфонларидаги суратларни компютерда ҳам кўриш имконига эга бўладилар. Ҳозирда ушбу хусусият Windows Insider дастури фойдаланувчилари учун очиқ, яъни у синов версияда.

Шунингдек, Apple ҳам ўзининг энг кўп фойдаланиладиган стриминг хизматлари, Apple Music ва Apple TV платформаларини Windows'га қўшилишини маълум қилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу хизматлар фойдаланувчилари Windows'да шу кунгача уларга фақат браузер орқали веб-сайтга кириш билан фойдалана олишар эди. Аммо, кейинги йилдан бошлаб ушбу хизматларнинг Windows иловалари Microsoft Store'га чиқарилади ва бу уларга Apple хизматларидан Microsoft қурилмаларида табиий равишда фойдаланиш имконини беради. Ҳозирда Apple Music хизмати аллақачон Xbox консоллари чиқариб бўлинган.

ЎҚИНГ: Microsoft ўзининг янги қурилмаларини тақдим этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!