Windowsдан “Бошқарув панели” олиб ташланади

Windowsдан “Бошқарув панели” олиб ташланади

Салкам ўттиз йилдан бери (1987 йилда Windows 2.0 чиққандан бошлаб) Windows операцион тизимининг турли версияларида “Бошқарув панели” мавжуд. Аммо бу панелдан воз кечиш вақти келди, демоқда Microsoft программасининг раҳбари Брендон ЛеБланк (Brandon LeBlanc). Унга кўра “Бошқарув панел”“Параметрлар”га ўзгартирилади.

 

Microsoft анъанавий компьютерлар ва сенсор экранли компьютерлар учун ягона операцион тизим яратишга киришгандан сўнг иккита созлаш иловаси юзага келди. Windows 10да махсус сенсор экранларга мўлжалланган йирик элементлар қўшиб муаммога бир қадар ечим топишган, “Пуск” менюси ҳам такомиллаштирилган кўринишда.

Microsoft вице-президенти Габриэл Эул (Gabriel Aul) Windowsда бир вақтнинг ўзида “Бошқарув панели” ва “Параметрлар” мавжуд бўлиши ишни мураккаблаштиради, оператив хотирага юкланиш ортади, деб ҳисоблайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Windows 8га қадар Microsoft операцион тизими параметрларини созлаш учун фақат “Бошқарув панели” бор эди. Windows 8да эса “Параметрлар” деб номланган алоҳида созламалар экрани ҳам қўшилди. Янги интерфейс сенсор экранларга қулайлик яратиш учун ишлаб чиқилган, табиийки созлаш пунктлари сони ҳам кўпайган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!