Хаби TikTok юлдузидан биринчиликни тортиб олди

Хаби TikTok юлдузидан биринчиликни тортиб олди

TikTok ижтимоий тармоғи энди янги "қирол"га эга. Сенегалда туғилган 22 ёшли Хаби Ламе кеча TikTok'да энг кўп обуначилар тўплаган одам бўлди ва у аввал бу унвонга эга бўлган америкалик TikTok юлдузи Чарли Д'Амелиони ортда қолдирди. Хабида энди 142.7 миллион обуначилар бор, Д'Амелиода эса 142.3 миллионта.

Италиялик Хаби дастлаб TikTok'нинг дует хусусиятларидан фойдаланган ҳолда мураккаб ва бемаъни лайфҳак видеоларга ўзининг овозсиз муносабатини билдириши билан ижтимоий тармоқда трендга чиқди ва ўтган йилда унинг видеолари миллионлаб кўришлар сони ва лайкларга эга бўлди. Шу тариқа дунёга танилган Хаби бугунги кунда энди футбол клублари билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

Хабидан аввалги TikTok юлдузи Чарли Д'Амелионинг эса синглиси Дикси билан яратган рақс видеолари хатто ижтимоий тармоқда бўлмаганларни ҳам ўзига жалб қилган. Опа-сингиллар ўзларининг шон-шуҳратга бундай тез кўтарилишларини тасодифий деб ҳисоблашади. Forbes'га кўра, улар ўтган йилнинг ўзида $27.5 миллион даромад топишган эди.

ЎҚИНГ: Android 12 билан ишлайдиган тугмали телефон